«украинадаги уруш» тегли мақолалар


Россия Украина энергетика объектларига ялпи зарбалар берди
28 ноябрь 2024, 15:00

Россия Украина энергетика объектларига ялпи зарбалар берди

28 ноябрь куни эрталаб Россия Украина энергетика объектларига 90 дан ортиқ ракета ва 100 га яқин дрон ёрдамида оммавий ҳужум уюштирди. Бутун мамлакат бўйлаб электр таъминотида фавқулодда узилишлар жорий этилди.

Россиянинг Днепр бўйлаб учирган баллистик ракетасида портловчи моддалар бўлмаган — Reuters
27 ноябрь 2024, 18:10

Россиянинг Днепр бўйлаб учирган баллистик ракетасида портловчи моддалар бўлмаган — Reuters

Ўтган ҳафта Россия томонидан Украинанинг Днепр дарёси бўйлаб учирилган «Орешник» ўрта масофали баллистик ракетасида портловчи моддалар бўлмаган ва «сезиларсиз» зарар етказган, деб хабар берди Reuters.

Россия Запорожьега ҳужум қилишни режалаштирмоқда — Economist
26 ноябрь 2024, 19:47

Россия Запорожьега ҳужум қилишни режалаштирмоқда — Economist

Украина разведкаси Россия Запорожье шаҳрига ҳужум қилишга тайёрланяпти, деб ҳисобламоқда, бу учун 130 минг россиялик аскар жалб этилиши мумкин, деб ёзди Economist.

Россия Украинага ўрта масофали баллистик ракета билан ҳужум қилди
21 ноябрь 2024, 15:58

Россия Украинага ўрта масофали баллистик ракета билан ҳужум қилди

Украина ҳаво кучлари 21 ноябрь куни эрталаб Россия Днепр шаҳрига турли хил ракеталар, жумладан, баллистик ракета билан ҳужум қилганини билдирди. Владимир Путин зарбани тасдиқлади ва Россия энг янги ўрта масофали баллистик ракетани ишлатганини айтди.

АҚШ Украинага пиёдаларга қарши миналар жўнатишни маъқуллади
20 ноябрь 2024, 18:42

АҚШ Украинага пиёдаларга қарши миналар жўнатишни маъқуллади

АҚШда Донецк вилоятида рус қўшинларининг олдинга силжишини тўхтатиш ва Киев мудофаасини мустаҳкамлаш учун Украинага пиёдаларга қарши миналар етказиб беришга рухсат берилди.

Зеленский Украина учун «матонат режаси»нинг моҳиятини тушунтирди
19 ноябрь 2024, 21:09

Зеленский Украина учун «матонат режаси»нинг моҳиятини тушунтирди

Украина президенти Владимир Зеленский Россия билан урушнинг 1000-кунида мамлакат учун «матонат режаси»ни тақдим этди. У фронт, қурол-яроғ, энергетика, инсон капитали ва маданият каби йўналишларни қамраб олган 10 банддан иборат.

Одессада Россия ракета зарбаси оқибатида 10 киши ҳалок бўлди, 43 киши жароҳатланди
18 ноябрь 2024, 20:18

Одессада Россия ракета зарбаси оқибатида 10 киши ҳалок бўлди, 43 киши жароҳатланди

Россия Украинанинг Одесса шаҳрига берган ракета зарбаси оқибатида камида 10 киши ҳалок бўлди, яна 43 киши жароҳатланди. Шаҳарда турар жой бинолари ва фуқаролик инфратузилмаси зарарланди.

Россия Украинанинг энергетика тизимларини нишонга олди
17 ноябрь 2024, 12:27

Россия Украинанинг энергетика тизимларини нишонга олди

Россия Украинанинг Киев, Одесса, Кривой Рог, Днепр ва Ровно шаҳарларига ракета ва дронлар билан ҳужум қилди. Бир неча киши ҳалок бўлди, турар жойларга зарар етди. Украина энергетика вазири ракета ҳужумларидан мақсад мамлакат энергетика тизими бўлганини билдирди. Кўплаб ҳудудлар электрсиз қолди.

Украина ҳукумати мамлакат учун «матонат режаси»ни эълон қилди
15 ноябрь 2024, 14:49

Украина ҳукумати мамлакат учун «матонат режаси»ни эълон қилди

Украина президенти Владимир Зеленский келгуси ҳафтада мамлакат учун уруш давридаги «матонат режаси»ни тақдим этишини билдирди. У ўнта бандни, жумладан, Украинанинг «маданий суверенитети», хавфсизлик, энергетика ва қурол-яроғ ва бошқаларни ўз ичига олади.

Ғарб ОАВ Трампнинг Путин билан суҳбати ҳақида хабар берди. Кремль буни инкор этмоқда
11 ноябрь 2024, 15:44

Ғарб ОАВ Трампнинг Путин билан суҳбати ҳақида хабар берди. Кремль буни инкор этмоқда

АҚШнинг янги президенти Дональд Трамп Россия президенти Владимир Путин билан телефон орқали мулоқот қилди ва уни Украинадаги эскалациядан қочишга чақирди, деб ёзмоқда Washington Post. Кремль суҳбат бўлганини рад этмоқда.

Бир кечада Украинага юзга яқин дрон ҳужум қилди
8 ноябрь 2024, 16:15

Бир кечада Украинага юзга яқин дрон ҳужум қилди

Ўтган суткада Россиянинг Украинага ҳужумлари оқибатида 65 дан ортиқ киши жароҳатланди. Харьковда турар жой биносининг уч қавати вайрон бўлди. Запорожье шаҳрида ҳам кўп қаватли уйга зарар етказилди, 9 киши, жумладан, бир ёшли бола ҳалок бўлди, шаҳарда мотам эълон қилинди.

Украина ва Россия энергоиншоотларга ҳужумларни тўхтатишни муҳокама қилмоқда — FT
30 октябр 2024, 15:14

Украина ва Россия энергоиншоотларга ҳужумларни тўхтатишни муҳокама қилмоқда — FT

Украина ва Россия бир-бирининг энергетика объектларига зарбаларни тўхтатиш бўйича «дастлабки музокаралар»ни бошлади. Қатар мамлакатлар ўртасида воситачи вазифасини бажаради, деб ёзмоқда Financial Times.

«Украинани НАТОга таклиф қилиш — урушни тўхтатишнинг ягона йўли» — Зеленский
18 октябр 2024, 22:26

«Украинани НАТОга таклиф қилиш — урушни тўхтатишнинг ягона йўли» — Зеленский

Украина президенти Владимир Зеленский ўз мамлакатини НАТОга таклиф қилишни Россия билан урушни тугатишнинг ягона йўли деб атади. Унинг фикрича, бу Киевнинг музокаралардаги позициясини мустаҳкамлайди ва украиналикларнинг руҳиятини оширади.

Зеленский Радада Украинанинг «ғалаба режаси»ни тақдим этди
16 октябр 2024, 22:35

Зеленский Радада Украинанинг «ғалаба режаси»ни тақдим этди

Украина президенти Владимир Зеленский илк бор ўз «ғалаба режаси»ни оммага тақдим этди. У беш банддан иборат ва НАТОга таклифнома, Украинада «ноядровий тўхтатишнинг кенг қамровли пакети»ни жойлаштириш ва Европадаги Америка контингентининг бир қисмини украин ҳарбийлари билан алмашишни назарда тутади.

Украина Донбасс учун жанг орқали Россияни чарчатмоқчи — NYT
7 октябр 2024, 22:00

Украина Донбасс учун жанг орқали Россияни чарчатмоқчи — NYT

Украина қўшинлари Россия армиясини оғир жангларда имкон қадар чарчатиш мақсадида секин-аста Донбасс шаҳарларидан чекинмоқда, бироқ бу тактика муваффақиятли бўладими ё йўқ — ҳозирча номаълум, деб ёзди New York Times Киевнинг ҳарбий стратегияси таҳлилида.

Россия Угледарни эгаллади, Украина шаҳар йўқотилганини тасдиқлади
2 октябр 2024, 18:38

Россия Угледарни эгаллади, Украина шаҳар йўқотилганини тасдиқлади

Украина Донецк вилояти жануби-ғарбидаги Угледардан қўшинларини олиб чиқди, шаҳар Россия назоратида бўлиб турибди. Аҳоли пункти учун жанглар сўнгги икки йилдан бери давом этмоқда, ҳудуд бутунлай вайрон бўлган.

Украинанинг «ғалаба режаси» тўртта банддан иборат — Times
23 сентябрь 2024, 15:40

Украинанинг «ғалаба режаси» тўртта банддан иборат — Times

Украинанинг Россия билан урушдаги «ғалаба режаси» 4 банддан иборат бўлиб, НАТО мудофаа пактига ўхшаш хавфсизлик кафолатлари, ҳарбий ва молиявий ёрдам сўровларини ўз ичига олади.

Россия ва Украинанинг урушдаги йўқотишлари 1 млн кишига етди — WSJ
17 сентябрь 2024, 17:01

Россия ва Украинанинг урушдаги йўқотишлари 1 млн кишига етди — WSJ

Россия ва Украина ўртасидаги 2,5 йиллик кенг масштабли уруш давомида фронтда ҳалок бўлган ёки яраланганлар сони миллион кишига етди, деб маълум қилди The Wall Street Journal.

Тоқаев Бразилия ва Хитойнинг Украина бўйича тинчлик режасини қўллаб-қувватлади
16 сентябрь 2024, 21:55

Тоқаев Бразилия ва Хитойнинг Украина бўйича тинчлик режасини қўллаб-қувватлади

Қозоғистон президенти Қосим-Жомарт Тоқаев Германия канцлери билан учрашувда Бразилия ва Хитойнинг Украинадаги урушни ҳал қилиш бўйича тинчлик режасини қўллаб-қувватлади. Унга кўра, урушнинг янада авж олиши «тузатиб бўлмайдиган оқибатларга» олиб келади, «қўшни халқлар эса тинч-тотув яшаши керак».

Украина Россия билан урушни тугатиш режасини АҚШга юборади
27 август 2024, 23:52

Украина Россия билан урушни тугатиш режасини АҚШга юборади

Украина Россия билан урушни тугатиш режасини тайёрлади ва АҚШга тақдим этади, деди Украина президенти Владимир Зеленский. У бир неча банддан иборат, улардан бири — Курск вилоятидаги операция.


"Газета.uz"да рўйхатдан ўтиш

Қўшимча имкониятлардан фойдаланиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг